Украина Мудофаа вазирлиги айирмачиларнинг Киев қўшинларини Дебальцеводан олиб чиқиб кетиш учун йўлак очиб бериш таклифини рад этди, деб хабар бермоқда Meduza.
Украина Мудофаа вазирлиги расмий вакили Владислав Селезнёвнинг эслатишича, Дебальцево Минскдаги музокаралар якунида қабул қилинган тинчлик режаси бўйича айирмачилар ўз оғир қуролларини олиб кетиши керак бўлган ҳудудларга киради.
Қайд этилишича, 16 февраль куни «Донецк Халқ Республикаси» вакили Денис Пушилин Дебальцеводан Украина қўшинларини олиб чиқиб кетиши учун «яшил йўлак» очиб беришни таклиф қилган. «ДХР» Дебальцевони ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидалаган Пушилин украиналик ҳарбийлар қурол ва техникаларини қолдириб, ўзлари чиқиб кетишлари мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)