Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик Аҳрор Муралимов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги «Resorts World Casino» аренасида ўтган жангда Муралимов вакант бўлиб турган IBF North American камари учун америкалик Деррик Россига қарши рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Афсуски, 10 раундга мўлжалланган жанг якунида ҳакамларнинг қарори америкалик боксчи фойдасига ишлади. Гарри Росато бошқарган жангда уч нафар ён ҳакамлари Жозеф Паскуале 97-93, Роберт Перез 96-94, Валеска Ролдан 96-94 ҳисобида ғалабани Россига тортиқ этишди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳрор Муралимов шу кунгача ўтказган 16 та жангида ғалаба қозонган, муддатидан аввал нокаут билан қозонган ғалабалари сони 13 тани ташкил этаётганди. Энди унинг ҳисобида битта мағлубият ҳам бор. Росси эса бугун 30-ғалабасини қўлга киритди. Мағлубиятлари сони эса 9 тани ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)