Adidas компанияси машҳур спортчилар иштирокида энг яхши спортчи бўлишга иштиёқ уйғотувчи роликлар сериясини суратга олишни бошлади, деб хабар беради «Stadion.uz».
Бундай роликлар спортга муҳаббат қўйишга даъват этиб, ўзида спортнинг бутун моҳиятини қамрашни назарда тутган. Роликларда спортда ҳамиша энг яхши бўлиш учун имконият мавжудлиги, мағлубиятлар ортидан ғалабалар ҳам келиши ва бир дақиқада барчаси ўзгариб кетиши мумкинлиги тараннум этилган.
https://www.youtube.com/watch?v=_AcOyOu4zW8
Бундай роликларнинг илк қисмида «Барселона» ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес, «Реал» футболчилари Гарет Бэйл ва Хамес Родригес, баскетболчилар Жоаким Ноа («Чикаго Буллз») ва Жон Уолл («Вашингтон Уизардс») суратга тушган.
Изоҳ (0)