Samsung компанияси ўзининг ақлли телевизорлари суҳбатларни ёзиб олиб, турли ташкилотга жўнатиши ҳақида фойдаланувчиларни огоҳлантирди, деб хабар бермоқда «CNews.ru».
«Овозни таниш функциясини тақдим этиш, шунингдек қурилмаларнинг ишини яхшилаш телевизорлар овозли буйруқлар ва тегишли матнларни ёзиб олиши, Samsung компанияси эса уларни тўплаши мумкин. Овозни танишдан фойдаланиш чоғида шахсий маълумотларни ошкор қилсангиз, бу ҳам бошқа ташкилотларига жўнатиладиган ахборотлар қаторига киришини инобатга олинг», − дейилади компания баёнотида.
Electronic Frontier Foundation ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти аъзоси Паркер Хиггинс ушбу огоҳлантиришни Жорж Оруэллнинг «1984» роман-антиутопиясида айтилган одамларни кузатиш учун телевизорларга ўрнатилган ва ўчириб бўлмайдиган камералар ҳақидаги ҳолатга ўхшатган.
Ўз навбатида, Samsung Electronics ушбу вазиятга изоҳ бераркан, ушбу технология ахборотни ҳимоя қилишнинг саноат стандартлари асосида ишлашини, маълумотлар кодланган ҳолатда юборилишини, шунингдек, фойдаланувчи истаса, овозни таниш функциясини ўчириб қўйиши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)