Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Бирмингем (Англия) шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолибига айланди, деб хабар бермоқда Olamsport.
«1st 4NCL Congress: Open» турнирида тўртинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз беш имкониятдан 4,5 очко жамғариб, мусобақа ғолиби бўлди. Тўрт очко тўплаган англиялик Марк Эбден иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка қўшимча кўрсаткичларга кўра (3,5 очко) яна бир инглиз шахматчиси Даниэль Гормалли якун ясади.
Изоҳ (0)