Жанубий Кореянинг E-Today интернет нашри хабар беришича, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан эълон қилинган 27 март куни ўтказилиши режалаштирилган Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиши аниқ эмас. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Жанубий Корея футбол ассоцияцияси бу ҳақда корейс ОАВларига расман шундай баёнот берган: «Ўртоқлик ўйини ўтказилиши тўғрисида музокаралар кечаётганлигини инкор этмаймиз. Аммо ҳали бир тўхтамга келингани йўқ. Ҳозирча номаълум бўлиб турибди».
Футбол ассоцияциясининг бу баёноти янграши ортидан корейс ОАВлари Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳали номаълум ўртоқлик ўйини ҳақида хабар тарқатганлигидан ҳайратини яшира олмаган. Шунингдек, корейс ОАВлари Қирол кубогидаги можаролар ортидан ўзбек футболчиларини қоралашда давом этаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Изоҳ (0)