iPad ва компьютер ўйинлари оммавийлашган ҳозирги даврда британиялик ўйинчоқ ишлаб чиқарувчилар Lego конструкторини барча замонларнинг энг яхши ўйинчоғи деб атади, деб хабар беради «Kun.uz» The Daily Express нашрига таяниб.
2-ўрин машҳур «Монополия» ўйинига насиб этган бўлса, 3-ўринга Action Man қўғирчоқлари муносиб кўрилди.
Таъкидланишича, Lego маҳсулотлари жамоатчилик фикри асосида тузиладиган кўпгина рейтингларнинг биринчи қаторларидан кўп маротаба жой олган, бироқ бу компаниянинг маҳсулотлари илк марта ўйинчоқ ва ўйин ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар талқини бўйича тузилган рўйхатнинг етакчисига айланди. Бу сўровномада Mattel, The Toy Store ва Jumbo Games компаниялари ҳам иштирок этган.
Рўйхатнинг 4-ўрини Scalextric компаниясининг пойга машиналари ва трассаларига, 5-ўрин Subbuteo компаниясининг стол ўйинларига насиб этди. 6-ўринни машҳур Кубик-рубик ва «Юлдуз жанглари» фильмидаги қаҳрамонларнинг ўйинчоқлари бирга баҳам кўрган бўлса, 8-ўринни Матчбох машиначалари, Барби қўғирчоғи ва карталар эгаллади.
Изоҳ (0)