Минскда Украина бўйича контакт гуруҳи иштирокчиларининг уч соатлик музокаралари якуний ҳужжат имзоланмасдан якунланди, деб хабар бермоқда «Liga.net».
«Учрашув тугади. Ҳужжат муҳокамаси ҳали давом этмоқда», − деди «Луганск халқ республикаси»нинг музокаралардаги вакили Владислав Дайнегонинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Минскда Украина бўйича контакт гуруҳининг музокаралари бўлиб ўтди. Унда «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси»нинг вакиллари Денис Пушилин ва Владислав Дайнего, Киев вакили – Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучма, ЕХҲТ вакили Хайди Талявини ва Россиянинг Украинадаги элчиси Михаил Зубаров иштирок этди.
Изоҳ (0)