Истеъдодли хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ижодидаги дуэт таронани ёш хонанда Хушнуд билан ижро этди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Кўпчилик томонидан интиқлик билан кутилган тарона ноодатий йўналишда тайёрланиши айтилган эди.
«Хаёл» дея номланган қўшиқ тайёрланишида маҳоратли ижодкор Сиёвуш Рамазонов билан ҳамкорлик қилинди. Бир неча ой давомида профессионал ижодкорлар томонидан тайёрланган ижод намунаси ниҳоят мукаммал равишда мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Қўшиқ илк тингловчиларга маъқул келиб, уларнинг олқишларига эриша олди.
Видеоклип Шуҳрат Мавлонов томонидан суратга олинган. Ҳам сюжет, ҳам трек йўналишида тайёрланган клип сифатли ва ўзига хос, ўз ўрнида қўлланилган компьютер графикаси билан янада ёрқинроқ кўринишга эга бўлган.
http://www.youtube.com/watch?v=eQBnXHsIfRY
Клипда Отабек Муталхўжаев ва Хушнуднинг образлари ҳам маҳорат билан яратилганини эътироф этиш зарур.
Изоҳ (0)