«Барселона» раҳбарияти ҳужумчи Неймар билан шартномани узайтириш ниятида, деб хабар беради «Uff.uz».
Янги шартномага кўра, бразилиялик футболчи каталонияликлар таркибида 2020 йилга қадар қолиши ва йилига 12 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.
Айни пайтда Неймарнинг агенти ва отаси Испанияда бўлиб турибди. Клуб раҳбарияти у билан музокаралар ўтказмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда Неймар 17 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол киритди.
Изоҳ (0)