Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Вадим Скороваров ва Маргарита Орлова Қувайтда ўтказилаётган Гран-При турнирида энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, олтин медаль соҳиби бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Вадим Скороваров 10 метр масофада пневматик милтиқдан отиш бўйича ўтказилган мусобақада 619,6 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Маргарита Орлова ҳам 10 метр масофадан пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида муваффақиятли иштирок этди ва 411.5 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)