Австралия яшил майдонларида ўтаётган Осиё кубоги−2015 мусобақасида бир қатор янги «юлдузлар» порлай бошлашди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Сардор Рашидов, Умар Абдулраҳмон каби футболчилар намойиш этган ўйин кўплаб мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди. Қитъамиз футболининг эрталари дея эътироф этилаётган мазкур футболчиларга бир қатор Европа клубларидан қизиқиш билдирилмоқда.
Сардорга испан, турк ва араб клубларидан қизиқиш бўлаётган бўлса, БААлик футболчига «Боруссия Д» ва «Манчестер Сити» жамоалари «оғиз солмоқчи» бўлиб туришибди.
Немис матбуотида тарқалган сўнгги маълумотларга қараганда, мазкур икки футболчининг Осиёдан Европа футболига кўчиб ўтиш вақти келди. Агар Рашидов ва Абдулраҳмон ўз устиларида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, балки уларни келаси мавсумдан «кучли бешлик» чемпионатларидан бирида кўрармиз.
Изоҳ (0)