Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ўзининг расмий www.stat.uz сайтини янгилади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Янги сайт давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар асосида ишлаб чиқилган.
Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият кўрсатади, мобил қурилмалар ва имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган версиялари мавжуд.
Изоҳ (0)