Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасига шу туманда яшовчи аёл эри йўқолиб қолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «На п0сту» газетаси.
Аёлнинг сўзларига кўра, унинг 1979 йилда туғилган эри икки кун олдин ўзининг Matiz русумли автомобилида уйдан чиқиб кетган ва шундан бери ундан хабар бўлмаган. Аёл машина ўғирлаб ёки эри ўлдирилиб кетилган бўлиши мумкин деб ўйлаб хавотир олган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари тез орада йўқолган эрни Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидан соғ ва ҳеч бир зиён етмаган ҳолда топишди. Эркак ўтган вақт ичида қаерда бўлгани ва нега қўнғироқ қилмагани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)