Таниқли қўшиқчи ва мусиқачи Демис Руссос 25 январь куни Афина шаҳрида 68 ёшида оламдан ўтди. Бироқ бу ҳақда ОАВга бугун маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz» «Вести.ru» нашрига таяниб.
Сўнгги вақтларда у Греция ҳамда Францияда яшаган эди. Ўлимининг сабаби эса ҳозирча ошкор қилинмади.
Қўшиқчининг ўлими ҳақида теле ва радиобошловчи Никос Алиагас ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Демис Руссос ижодий фаолиятини 1960 йилларда Aphrodite's Child гуруҳи таркибида бошлаган. 1980 йилларда яккахон хонанда сифатида танилган. У яратган Goodbye my Love, Goodbye, Forever and Ever, From Souvenirs to Souvenirs, My Only Fascination каби қўшиқлари дунё миқёсида машҳур бўлган эди.
Изоҳ (0)