24 январь куни АҚШда Санкт-Петербургнинг Мария театри Симфоник оркестрининг гастрол сафари бошланди. Концертларда икки ажойиб пианиночи − ўзбекистонлик Беҳзод Абдураимов ва Денис Мацуевлар қатнашади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Театр матбуот хизматининг хабарида айтилишича, АҚШнинг тўққизта шаҳрида: Энн-Арбор, Нью-Йорк, Трой, Морристаун, Чапел-Хилл, Дейтону-Бич, Уэст-Палм-Бич, Нейплс ва Майамида концерт ўтказилади.
Беҳзод Абдураимов иштирокидаги концертлар 27, 31 январь ҳамда 4 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ўтган шанба куни у муваффақиятли концерт ўтказган.
Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 5 ёшидан фортепиано чала бошлаган, Успенкий номли Республика ихтисослаштирилган мусиқали академик лицейда таълим олган. Айни пайтда Канзасдаги Парквилл университетида таҳсил олмоқда. Беҳзод 2009 йилда Беҳзод Лондонда бўлиб ўтган Халқаро фортепиано танловида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)