LG Electronics компанияси Broadwell аппарат платформаси туркумига кирувчи бешинчи авлод Intel Core процессорида ишлайдиган Ultra PC ультрабукини тақдим этди. Бу ҳақда LG Electronics ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Компания ўз маҳсулотини дунёдаги 14 дюймли энг енгил ноутбук деб атамоқда. Модель ҳажми 324 × 225 × 13,4 миллиметр, оғирлиги эса 980 граммга тенг. Ультрабук 8 GB тезкор ҳамда 128 GB доимий (256 GB версияси ҳам мавжуд) хотирага эга.
Шунингдек, ноутбукда Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth модуллари, 2 та USB 3.0 порти, Micro-USB ҳамда HDMI ҳам мавжуд. Windows 8.1 операцион системасида ишлайдиган Ultra PC бир тўлиқ зарядда 10,5 соат ишлаши мумкин.
Ҳозирча ноутбукнинг нархи ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)