2014 йилда Фарғона вилоятида 49 та йўналиш тендер танловлари орқали жойлаштирилди, 3 та янги йўналишда мунтазам қатнов йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган йил мобайнида Фарғона вилояти йўловчи ташиш транспорти ишини бошқариш комиссияси томонидан ўтказилган 8 та тендер танловида жами 49 та йўналиш жойлаштирилди. Шундан 18 таси автобус ва 31 таси йўналишли такси йўналишидир.
Қолаверса, туман ҳокимликлари билан биргаликда, аҳолининг автотранспорт хизматига эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги йўналишлар очилмоқда. 2014 йилда шу асосда 3 та янги йўналиш ташкил қилиниб, тендер танловлари орқали жойлаштирилди. Жумладан, Бувайда — Янгиқўрғон йўналишида «Бувайда транспорт-техника» МЧЖнинг 4 та автобуси, Қўқон — Абдусамад йўналишли такси йўналишида «Валлей Мелио» МЧЖга қарашли 10 та Damas автомобили ҳамда «Исмоил Транс» МЧЖга бириктирилган Бағдод — Тувадоқ йўналишли такси йўналишида 5 та Damas автомобиллари мунтазам қатнаб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)