Покистон жанубида террорчилик фаолиятида айбдор деб топилган Ғулом Шаббир ва Аҳмад Али 7 январь тонгида қатл этилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тергов маълумотларига кўра, улар фаолияти таъқиқланган «Лашкари жангви» жангарилар гуруҳи аъзоси бўлиб, 2002 йилда турли жиноятлар учун қўлга олинган ва ўлим жазосига маҳкум қилинган. Мултан шаҳрида дорга осилган маҳкумларнинг таналари қариндошларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил декабрь ойида Пешовар шаҳридаги ҳарбий билим юртига террорчилар ҳужум қилганидан сўнг Покистонда ўлим жазосига қўйилган мораторий бекор қилинган ва ушбу жиноятда айбдор деб топилган бир неча киши қатл этилган эди.
Изоҳ (0)