Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси президентининг 40 ёшли қизи авиация хавфсизлиги қоидаларини бузгани, самолёт йўналишини ўзгартиргани ва борт ходимларини ҳақорат қилгани учун 15 йилга қамалиши мумкин, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ҳозирда Сеулдаги вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасида сақланаётган Чо Хенга қўйилган айблар исботланиб, у ҳақиқатан ҳам 15 йилга қамалишига экспертлар шубҳа билан қарамоқда.
Қайд этилишича, 2014 йил 5 декабрь куни Чо Хен туфайли самолёт Нью-Йоркдан 20 дақиқага кечикиб учгач у Korean Air вице-президентлигидан бўшаган.
Ўшанда самолёт ҳали ҳавога кўтарилиб улгурмасдан аёлга хизмат кўрсатиш ёқмаган ва лайнер капитанидан терминалга қайтиб, унга ликопчада эмас балки пакетчада тузланган ерёнғоқ келтирган стюардессани бортдан туширишни талаб қилган. Кейинроқ компания президентининг қизи ушбу қилмиши учун кечирим сўраган.
Изоҳ (0)