Қашқадарё вилоятида яшовчи 28 ёшли эркак Тошкент шаҳрининг Миробод тумани кўчаларида сайр қилиб юрган вақтда номақбул ҳолатга дуч келди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Унинг олдига тахминан ўзи билан тенгдош йигит келганда, дастлаб меҳмон унга салом берган. Бироқ номаълум шахс алик олишга шошилмай, аксинча унинг қўлидаги телфонини олиб қочган.
Жабрланувчи воқеа ҳақида ички ишлар органларига хабар берган. Ҳуқуқ муҳофазачилари томонидан қўлга олинган жиноятчи Тошкент шаҳрида яшовчи 27 ёшли эркак эканлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)