Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири тўй кортежи автомобилларининг безориликлари акс этган видеолавҳани тармоққа чиқарди.
Видеога олинган тўй кортежи олдидаги қора рангли икки Lacetti йўлда кескин ҳаракатлар содир этиб, автомобиллар ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Жумладан, улар катта тезликда кетаётиб, бирданига тўхтаган ва орқага бурилиб олган, шунингдек, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган. Бу вақтда йўлда кетаётган бошқа автомобиллар билан тўқнашиб кетишига оз қолган. Бундан ташқари, тўй кортежининг кўп сонли автомобиллари йўлда ҳаракатланишни бутунлай тўсиб қўйган.
Кортеж олдидаги автомобилларнинг ҳаракати ва умуман кортежнинг йўлни тўсиб қўйиши гуруҳ аъзолари томонидан кескин танқид остига олинган. Жумладан, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халал берган автомобиль ҳайдовчиларини жазолашга чақирилган.
Изоҳ (0)