Citigroup баҳосига кўра, Instagram ижтимоий тармоғининг қиймати 35 миллиард долларга етган ва бу борада Twitter, LinkedIn ҳамда Yelp ижтимоий тармоқларидан ўзиб кетган. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Instagram хизмати Facebook ижтимоий тармоғи томонидан 2012 йилда сотиб олинган. Бошида ушбу шартнома нархи 1 миллард долларга баҳоланган бўлса, кейинроқ бу 715 миллион доллар эканлиги маълум бўлган. Шундай қилиб, икки йил ичида Instagram нархи 49 марта ошган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Instagram қийматининг ошиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сонининг кескин кўпайиши ва рекламадан келаётган даромадлар билан изоҳланади.
Изоҳ (0)