Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» жамоаси Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Мексиканинг «Крус Асул» жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашув тўлиқ мадридликлар устунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Серхио Рамоснинг голидан сўнг орадан 20 дақиқа ўтиб Карим Бензема устунликни мустаҳкамлади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда Бейл ва Иско киритган голлардан сўнг ҳисоб 4:0 кўринишига келиб қолди. Шу тариқа мадридликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига йўл олдилар.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, ярим финал

«Крус Асул» – «Реал Мадрид» 0:4 (0:2, 0:2)

Голлар: 0:1 – 15 Рамос, 0:2 – 36 Бензема, 0:3 – 50 Бейл, 0:4 – 72 Иско.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Никол Пашинян ва Илҳом Алиев 31 май куни Кишинёвда учрашади
Дунё
Ўғлининг қабри ёнида ётган она, Тошкентда бузилаётган бинолар, метрога яширинган украиналиклар — 30 май суратлари 
Маҳаллий
Озодбек Назарбеков “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси экани тасдиқланди