Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида янги Ахборот-ресурс марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг халқаро ҳамкорлиги доирасида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи, генерал майор А. Қўлдошев янги ахборот-ресурс маркази ушбу ўқув муассасаси курсантлари, профессор ва ўқитувчиларининг ҳуқуқий билимини янада бойитишга хизмат қилишини таъкидлади. Ахборот-ресурс маркази курсантларнинг назарий тайёргарликларини юксалтириш, ўқув машғулотлари, конференциялар, давра суҳбатлари ва илмий-амалий семинарлар ўтказиш имконини беради.

Ахборот-ресурс марказида ўқув-методик материаллар, илмий адабиётлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида ўқитилаётган фанлар бўйича компьютер дастурлари мавжуд. Кутубхона фондида халқаро ва миллий қонунчиликка оид китоблар жамланган. Марказнинг шинам мутолаа зали қулай мебеллар, замонавий компьютер техникаси ва ускуналари билан жиҳозланган. Интернет тармоғи ўқитувчилар ва курсантларга ёнғинни ўчириш соҳасидаги энг сўнгги ахборотлар, техник ютуқ ва усуллар билан кенг танишиш имконини яратади.

Бу ерда турли табиий ва техноген офатлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган. Ахборот-ресурс марказида ёнғин хавфсизлиги ва соҳа ходимлари фаолиятини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий базага бағишланган нашрлар мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди