Сиднейда босқинчи томонидан эгаллаб олинган қаҳвахона ёнидан ўтиб кетаётганлар бу ҳудудда селфига тушаётгани ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Айниқса, улар селфига жилмайиб тушаётгани Twitter фойдаланувчиларининг жаҳлини чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Сиднейдаги Lindt шоколад фабрикасига тегишли қаҳвахона номаълум босқинчи томонидан эгаллаб олиниб, ичкаридаги ходимлар ва мижозлар асирга олинган. Кун давомида қаҳвахонадан жами олти нафар асир қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Маълумотларга кўра, ичкарида 15 дан ортиқ одам қолган.
Изоҳ (0)