Ўзбекистонда кредиторлар киритган маблағи қайтарилиши бўйича улар учун кафолатлар кучайтирилишини кўзда тутадиган «Банкротлик» тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
2014 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 14 ноябрь куни Сенат томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» Қонунни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2014 йил 11 декабрь куни имзолади.
Қонун кредиторлар киритган маблағи қайтарилиши бўйича улар учун кафолатларни корхона банкротга учраган тақдирда уларнинг талабларини қондириш навбатига ўзгартириш киритиш асосида кучайтирилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)