Ирландия парламенти қуйи палатаси мамлакат ҳукуматини Фаластинни давлат сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Резолюция Ирландия ҳукуматини Фаластин давлатини 1967 йилги чегараларда − пойтахти Шарқий Қуддус сифатида расман тан олишга чақиради. Депутатларнинг фикрича, бундай қадам Исроил−Фаластин можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшади.
Аввалроқ Ирландия ҳукумати Фаластинни Европа Иттифоқи давлатлари билан келишувга эришилсагина тан олишини маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Швеция Фаластинни давлат сифатида расман тан олгач Европа давлатлари парламентларида бу борадаги ҳаракат бошланиб кетди.
Изоҳ (0)