«Тожикистон темир йўллари» компанияси Россиянинг бир қатор давлатларга, жумладан Тожикистонга борадиган поездлар тўхтатилиши тўғрисидаги хабардан ҳайратга тушганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қайд этилишича, Россия ва Тожикистон ўртасидаги барча йўловчи поездлари қатнови «Тожикистон темир йўллари» томонидан амалга оширилади, «Россия темир йўллари» эса бундай фаолият билан 20 йилдан кўпроқ вақтдан буён шуғулланмайди.
Компания Тожикистон фуқароларига «Душанбе−Москва−Душанбе» ва «Хўжанд−Москва−Хўжанд» йўналишларида ҳафтада уч мартадан поездлар юриши давом этишини маълум қилган.
Аввалроқ, «Россия темир йўллари»нинг шўбаси «Федерал йўловчи компанияси» 2014 йил 14 декабрдан қатор МДҲ давлатларига амалга оширадиган поездлари камида бир йил муддатга тўхтатилишини маълум қилгани хабар берилган эди. Қайд этилишича, «Россия темир йўллари»нинг МДҲ давлатларида фақат «Москва−Кишинёв», «Москва−Брест», «Томск−Лениногорск», «Челябинск−Тошкент» ва «Оренбург−Тошкент» йўналишлардаги поездлари ўз ҳаракатини давом эттиради.
Изоҳ (0)