Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози ўзининг Facebook’даги саҳифасига миллионинчи «лайк»ни босган киши билан яқин орада бир кунни бирга ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».
Аввалроқ ўтган дам олиш кунлари «Халқ ҳаракати иттифоқи» партияси раҳбарлигига сайланган Саркози вакиллари собиқ президентнинг саҳифасидаги миллионинчи мухлисни сюрприз кутаётгани ҳақида хабар берган. Кейин эса бу сюрприз партия штаб-квартирасида Саркозининг бир иш куни давомида бирга юриш имконияти эканлиги ойдинлашди.
Франциянинг собиқ раҳбари ёрдамчилари миллионинчи лайк пойтахт Парижда яшовчи Facebook фойдаланувчиси томонидан қўйилганини аниқлашга улгургани маълум қилинган.
Изоҳ (0)