27 ноябрь куни Страсбургда Европа парламенти депутатлари Google компаниясини қисмларга бўлиб ташлашга чақирувчи резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Резолюция ҳозирча тавсиявий характерга эга бўлса ҳам, кўпчилик таҳлилчилар иш бу даражага етиб боришини тахмин қилмаган эди. Резолюцияга биноан, бозорда монополияга йўл қўймаслик учун Google’га қидирув тизимини бошқа тижорий хизматлардан ажратиш тавсия қилинади.
Ушбу иш 2010 йилда Google рақобатчилари қидирув тизимининг юқори қисмларига ўз маҳсулотларини чиқариши ҳақида маълум қилгач бошланган эди. Бироқ Google ҳозиргача жиддий айбловлардан қочишга муваффақ бўлмоқда. Европа Иттифоқининг якуний қарорини рақобат бўйича комиссар Маргарет Вестагер қабул қилиши керак. Парламент резолюцияси туфайли у Google’га расмий айблов эълон қилишга мажбур бўлиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)