Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этяпти, деб хабар берди «Olamsport».
Мусобақада 6-рақам остида таснифланган Ўзбекистон вакиласи Албина Хабибулина чорак финал учрашувида россиялик Екатерина Яшинага қарши кортга чиқди.
Турнирда 3-рақам остида ҳаракат қилаётган Яшина ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди. Екатеринанинг финал остонасидаги рақибаси ҳамюрти Юлия Бризгалова бўлади.
Изоҳ (0)