Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

26 ноябрь куни «Чиғатой» ўқув базасида Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасини Жаҳон чемпионати баҳсларига кузатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтида хабар берилди.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 28 ноябрь куни Мексикада старт оладиган навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади ва амалдаги жаҳон чемпиони номини ҳимоя қилади.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ногирон-ампутантлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади. Амалдаги жаҳон чемпиони саналадиган терма жамоага Мексика майдонларида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистонга ёруғ юз ва навбатдаги олтин медаллар билан қайтишини тилади.

Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги терма жамоа ўз иштирокини мусобақанинг «А» гуруҳида 28 ноябрь куни бошлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди
Маҳаллий
Президент вилоят ҳокимлари ва элчиларга экспортни 2,5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди
Қозоғистон
Қозоғистон Россияга реэкспортни текширишни кучайтиради