Швейцария тўртинчи дивизионида иштирок этувчи «Гренхен» клуби «Люцерн»нинг ёшлар жамоаси билан ўртоқлик учрашувида 0:10 ҳисобида мағлубиятга учрагач, раҳбарият 11 нафар футболчи билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Solothurner Zeitung.
«Бу қўпол эшитилиши мумкин, лекин ушбу футболчилар лига даражасига тўғри келмайди. Ишлар юришмаган вақтда чора кўриш лозим. Мен кам гапириб, кўп иш қиладиган одамман», − деди клуб спорт директори Ренато Брун.
Қайд этилишича, бўшатилган футболчилар ўйин тугаши биланоқ кийим алмаштириш хонасидан ўз нарсаларини олишга мажбур қилинган. Мураббийнинг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Ушбу қарордан ҳайратга тушган футболчиларнинг кўпчилиги бу ҳолат юзасидан арз қилмоқчи.
Изоҳ (0)