НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россияни Украина шарқидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Минск келишувларига амал қилишга чақирди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Биз Россиянинг Шарқий Украинага яқин чегараларида ҳарбийларнинг катта оқимини кўряпмиз. Биз Россияни ўз қўшинларини ортга қайтаришга ва Минск келишувларини ҳурмат қилишга чақирамиз. НАТО Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаймиз», − деди Столтенберг.
Украина маъмурияти Россия билан уруш бошлашга қарор қилса, бунга НАТОнинг муносабати қандай бўлиши ҳақидаги саволга бош котиб Россия ҳам, айирмачилар ҳам Минск шартномаларига амал қилиши учун барча чораларни кўришини айтиб жавоб берган.
Изоҳ (0)