Шимолий Корея БМТнинг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари бузилишига оид резолюциясига жавобан янги ядровий синовлар ўтказиш билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Хавфсизлик кенгашига Шимолий Корея ҳукумати томонидан инсониятга қарши жиноят содир этилганлиги эҳтимоли юзасидан Халқаро жиноят судига мурожаат қилишини сўраб резолюция қабул қилган эди.
КХДР раҳбариятининг баёнотида айтилишича, БМТнинг ушбу резолюцияси АҚШ ва бошқа зўравон давлатларнинг «сиёсий провокацияси» бўлиб, Шимолий Кореяни янги ядровий синовлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Изоҳ (0)