Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Сабина Шарипова Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Сабина илк даврада мезбонлар вакиласи Пеанктарн Плипуечни 7:6(2), 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун яна бир ўзбекистонлик теннисчи Влада Якшибарова япониялик Мизино Кижима билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)