Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Мьянма мамлакатида бўлиб ўтаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, келаси йили Янги Зеландияда ўтказиладиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Гуруҳ босқичида БАА, Австралия ва Индонезия ёшларига қарши ўйнаган Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлади ва чорак финалда Таиланд ёшлар терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олган эди. Ярим финал баҳсида эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси КХДР ёшлар терма жамоасига мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)