Франциянинг Total нефть концерни компания президенти Кристоф де Маржерининг самолёти Москвадаги Внуково аэропортида ҳалокатга учраши оқибатида вафот этганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Компания ахборотида айтилишича, ҳалокат 20 октябрь куни Париж вақти билан соат 22:00 да (Тошкент вақти билан 21 октябрь 01:00) содир бўлган. Аэропорт вакилларининг сўзларига кўра, енгил двигателли Dassault Falcon 50 самолёти қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида уч экипаж аъзоси ва бир йўловчи (Кристоф де Маржери) ҳалок бўлган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Total компанияси дунёдаги олтита энг йирик нефть-газ концернларидан бири бўлиб, умумий компаниялар рейтинги бўйича Францияда биринчи, Европада бешинчи ва жаҳонда 11-ўринда туради.
Изоҳ (0)