Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотларига кўра, республикада 3 миллионга яқин автотранспорт воситалари рўйхатга олинган, деб ёзади «РИА Новости». Шуларнинг 40 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Шу билан бирга автопаркнинг ўсиш даражаси йилига 25 фоизни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Швейцариянинг AGT International корпорацияси Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигининг компьютерлашган тизимини жорий қилмоқда.
Камераларни аввал Тошкентда, сўнг Самарқандда, ундан кейин эса бутун республика бўйлаб ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Дастлаб Тошкентдаги 120 та чорраҳага камералар ўрнатиш ва бунинг учун 1200 та камера сотиб олиш кўзда тутилган эди. Якунда камера билан жиҳозланадиган чорраҳалар сони 160 тагача кўпайтиргани хабар қилинди.
Facebook’даги «Водители Ташкента» («Тошкент ҳайдовчилари») гуруҳи аъзоларидан бири эса Тошкентда кузатув камералари ўрнатиладиган чорраҳалар рўйхатини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)