Дубай амирлигида жойлашган Бурж Халифа осмонўпар биносида дунёдаги энг баланд кузатув майдончаси очилди. Унинг баландлиги 555,7 метрни ташкил этади. Бу ҳақда National газетасига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.
Шу тариқа, эндиликда Бурж Халифада учта кузатув майдончаси ишлаб туради. Энг охирги майдон 148-қаватда жойлашган бўлиб, у панорамали ойналар билан жиҳозланган.
2013 йилда ушбу машҳур осмонўпар бинони 1,87 миллион киши кўришга келган.
Изоҳ (0)