7 октябрь куни, куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида, Қатортол кўчасида Matiz автомобили ёниб кетди, деб хабар бермоқда Uz24.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати навбатчи бўлимининг маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар 7-октябрь куни соат 16:47 да келиб тушган. 9 дақиқадан кейин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизмати ходимлари оловни ўчирган.
Автомобиль двигателида пайдо бўлиб, кейин салонга кўчган аланга ёнғинни келтириб чиқарган. Ҳодисадан зарар кўрганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)