Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси томонидан 1- ва 2-сузувчи насос станциялари ўрнига 12 агрегатни ўз ичига олган Қуйимозор-2 янги насос станцияси қурилиб, ишга туширилди. Бу ҳақда «Дўстлик байроғи» газетаси хабар бермоқда.
Мазкур иншоот 43 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имкониятига эга.
Фойдаланиш муддати ўтган Қизилтепа-1 ва 2-насос станцияларини ҳам 2015—2020 йиллар оралиғида Осиё тараққиёт банки ва бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал реконструкция қилиш мўлжалланган.
Изоҳ (0)