Хитойликлар 4,7 дюйм дисплейли iPhone 6 смартфонидан кўра 5,5 дюймли iPhone 6 Plus планшетофонини кўпроқ маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Хитойда iPhone 6 смартфонларига олдиндан буюртма қабул қилиш 10 октябрдан бошланиши керак эди. Аммо 1 октябрь куни мамлакатнинг учта асосий алоқа операторлари янги Apple смартфонлари учун олти соат давомида олдиндан буюртма қабул қилган ва ушбу вақт давомида 2 миллиондан ортиқ iPhone 6 смартфонлари сотилгани хабар қилинган.
Tencent номли Хитой интернет компаниясининг маълумотларига кўра, ушбу олти соат давомида 1 106 379 дона iPhone 6 ва 1 189 083 дона iPhone 6 Plus гаджетлари сотилган. Бундан кўриш мумкинки, хитойликлар катта дисплейли iPhone 6 смартфонини кичигидан кўра кўпроқ маъқул кўрмоқда.
Изоҳ (0)