Samsung компанияси iPhone 6 билан Galaxy Note 4 смартфонларини таққослаш мақсадида видеоролик тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видео бошида орқа чўнтакка буюмларни қолдириб, бирор ерда ўтирилса, ўша буюмлар букланиб қолиши мумкин дейилади. Мисол учун ҳамён, тўлов картаси, санчқи, смартфон букланади, аммо Galaxy Note 4 смартфони эса букланиб қолмайди.
Видеода Galaxy Note 4 смартфонининг уч нуқтасидан куч билан босиб, синаб кўрилди ва унинг устига одам ўтирса нима бўлиши кўрсатилди. Samsung маълумотларига кўра бундай синовлардан кейин Galaxy Note 4’га ҳеч нарса қилмаган. Видеодан кўриш мумкинки, Galaxy Note 4 смартфонига куч таъсир эттирилганда, у букланган, бироқ яна қайтиб ўз ҳолига келган.
Жанубий Кореяда ушбу смартфонининг сотуви 30 сентябрдан бошланди ва унинг дисплейи ҳамда метал рамкаси орасида бўшлиқ борлиги аниқланди. Ҳозирча Samsung компанияси ушбу муаммо ҳақида тўлиқ маълумот бермаган.
Изоҳ (0)