Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Криштиану Роналдунинг Twitter ижтимоий тармоғидаги ўқувчилари сони 30 миллиондан ошиб кетди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Португалиялик футболчи Twitter’даги энг кўп ўқувчиларга эга спортчи ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда 20,9 миллион ўқувчиси билан бразилиялик футболчи Кака ҳамда 14,9 миллион ўқувчиси билан америкалик баскетболчи Леброн Жеймс туради.
«Вау! Twitter’да 30 миллион ўқувчи − бунга ишониб бўлмайди. Ҳаммага раҳмат», − деб ёзган Криштиану.
https://twitter.com/Cristiano/status/514826867426480128
Футболчилар орасида Twitter’даги ўқувчилари сони бўйича Роналду ва Какадан кейинги ўринларда бразилиялик Неймар (14,5 миллион ўқувчи) ва Роналдиньо (10,8 миллион ўқувчи), шунингдек англиялик Уэйн Руни (9,97 миллион ўқувчи) бормоқда.
Изоҳ (0)