Бугун, 10 август куни Ой ўз орбитаси доирасида ер сайёрасига максимал даражада яқинлашади. Шу муносабат билан Ўзбекистон аҳолиси «супер ой»ни томоша қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Uz24.uz.
«Супер ой» бир йилда 13 маротаба кузатиладиган тўлин ойнинг бир кўриниши ҳисобланади. Ойнинг орбитаси эллипс шаклида бўлгани учун у сайёрага гоҳ яқинлашади, гоҳ узоқлашади.
«Супер ой»ни тиниқ об-ҳавода кузатиш мумкин. У оддий кунларга нисбатан уч баробар ёрқинроқ кўринади.
«Супер ой» тонг отишига яқин ўзининг энг ёрқин ҳолатига етади.
Жорий йилда 10 августдан сўнг яна бир маротаба супер ойга гувоҳ бўлиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта мазкур табиий ҳодиса 2014 йил 11 июлдан 12 июлга ўтар кечасида ҳам кузатилган эди.
Изоҳ (0)