Непалнинг собиқ меросхўр шаҳзодаси Парас Шоҳ Бангкокда гиёҳванд моддалар юзасидан қўлга олинди. Полиция ходимлари унинг меҳмонхона номеридан 13 грамм марихуана топган. Шоҳ гиёҳванд моддалар сақлагани учун Таиландда бундан аввал ҳам судланган бўлиб, бу сафар у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, дея хабар беради The Nation.
Шоҳ меҳмонхона ходимидан флешка олиб турган бўлиб, ўз флешкасини қайтиб олгани унинг хонасига кирган ходим стол устида марихуана кўриб, полицияга хабар берган.
Изоҳ (0)