Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси ишга тушди. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетасига асосланиб, «Кун» хабар берди.
Intermobilgaz компанияси директорлар кенгаши раиси Муртазо Султоновнинг маълум қилишича, станция Италиянинг M.T.M. BRC Gas Compressors компанияси мутахассислари билан биргаликда лойиҳалаштирилган бўлиб, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг молиявий кўмаги билан қурилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 50 нафарга яқин маҳаллий ёш иш билан таъминланган.
«Айни пайтда, Италия компаниясининг Массимилиано Фиссоре, Пер Луижи Стаппинно, Николо Раноулду, Андрея Боа, Ахмед Зензун ва Жаванни Берназзалилардан иборат мутахассислар гуруҳи ушбу компрессор станциясининг инновацион муҳандислик жиҳозлари ва ускуналарининг сифатли ишлашини мониторинг қилиб турибди», — дейилади газета хабарида.
Қайд этиш жоиз, ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш бўйича 150 дан ортиқ компрессор станциялари ташкил этилди, 2016 йилгача эса уларнинг сонини 400 тагача етказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)