Тошкентнинг «Тузел» даҳасидан «Жомий»га қатновчи 148-автобусда 14 июль куни соат 8:30 атрофида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Йўловчилар автобус кинотеатр яқинидаги «Лисунова» бекатига келганда ёнғин ҳидини сезиб, ҳайдовчига хабар берган. Бироқ у буни эътиборсизлик билан қабул қилиб, йўналишда давом этган. «Дўстлик» метро бекатига келганда эса тўхташга мажбур бўлди.
Бу вақтда эса автобус эшикларининг автоматик тарзда очилиб-ёпилиш тизими ишламай қолди. Йўловчиларни автобусдан чиқариш учун ҳайдовчи фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган тизимдан фойдаланишга мажбур бўлди.
Маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Автобуснинг ёниб кетишига машинанинг электр тизимидаги симлар сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)